Ассалому алайкум хурматли муслим ва муслима ватандошлар. Авваламбор сизларни кириб келган Рузаи Рамазон ойи билан чин қалбдан табриклаймиз, ва тутган рўзаларингиз, чин дилдан қилган ибодатларингиз Аллох даргоҳида қабул бўлишини тилаймиз. Мазкур ой муносабати билан сайтимизда ислом дини билан боғлиқ бўлган маълумотларни кўпроқ қўйишга ғаракат қиламиз. Бугун сизнинг эътиборингизга ҳурматли Фозил қори жанобларининг маърузаларини тақдим этмоқчимиз.
Chiroylidir go'yo yosh kelin, Ikki daryo yuvar kokilin. Qorli tog'lar turar boshida, Gul vodiylar yashnar qoshida. Chor atrofga yoyganda gilam, Aslo yo'qdir bundayin ko'klam. Tog'lardagi qip-qizil lola Bo'lib go'yo yoqut piyola Buloqlardan uzatadi suv, El ko'zidan qochadi uyqu...
Ассалому алайкум хурматли сайтимиз фойдаланувчилари - Ўзбекистон деб аталмиш тарихий юртнинг, Туроннинг фарзандлари. Эртага 1 Сентябр, Мустақиллигимизнинг 17 йиллиги. Шу муносабат билан сайт ижодкорлари номидан сизларни муборакбод этамиз. Кейинги Мустақиллик байрамларини кўтаринки рўхда, тинч - тотувликда ўтказишни ният қилиб қоламиз.
Байрам муносабати билан сизлар учун ажойиб совға тайёрладик. Яъни 15 та таронадан иборат ажойиб гулдаста. Гулдастадаги ҳамма қўшиқлар ватанимиз мадҳини куйлаб айтилган. Мархамат, кўчиринг ва тингланг.
Хурматли мусулмон биродарлар. Мана бир неча хафтадан бери Ислом динининг мазҳаб ва оқимлари ҳақида маълумот бериб келаяпмиз. Умид қиламизки, бераётган маълумотларимиз динимиз ҳақидаги билимингизни ошираяпти. Шу ўринда мазкур маълумотларни бизга тақдим этган Ўзбекистон Мусулмонлар Диний идораси "Кўкалдош" Тошкент Ўрта Махсус Ислом Билим Юртининг талабаларига сизнинг ва ўзимизнинг номимиздан рахмат айтмоқчимиз.
Мазкур суратларни бир рус сайтида бугун кўриб қолдим. Рости, тасаввур ҳам қилолмагандим бизнинг миллатдошлар чет элларда атайин бунақа номерларни автомобиллари учун буюртиришларини. Лекин нима бўлганда ҳам жудаям ҳурсанд бўлдим ва суратларни сизлар билан улашишмоқчиман.
На сайте uzigabek.net не размещено ни одного фильма или альбома, и каких либо других файлов защищённых авторскими правами!
Все аудио файлы предназначены только для частного использования.
Сайт управляется системой UcoZ